Open access
ТУҒРУҚХОНА ИЧКИ (НОЗОКОМИАЛ) ИНФЕКЦИЯЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МИКРОБИОЛОГИК МОНИТОРИНГИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ
Abstract
Мазкур мақолада туғруқхоналарда учрайдиган ички (нозокомиал) инфекцияларнинг эпидемиологик хусусиятлари, уларни аниқлашда қўлланиладиган замонавий микробиологик мониторинг усуллари ҳамда амалиётда самарали бўлган профилактика тадбирлари атрофлича ёритилган. Бактериологик, серологик ва молекуляр-генетик усулларнинг қиёсий таҳлили келтирилган, шунингдек, асосий қўзғатувчи микроорганизмлар турлари ва уларнинг антибиотикларга нисбатан чидамлилик даражалари умумлаштирилган.